Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тиббиёт ОТМларида анъанавий шаклда ўқиш бошланди

Жорий йил 22 сентябрдаги Республика Махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ бугундан бошлаб тиббий олий таълим муассасаларининг бакалавриатдаги битирувчи курслари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошланади.

Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси шундай қарорга келган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус вазирлигининг коронавирус пандеияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юворилигини инобатга олиб,тиббий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишининг битирувчи курслари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун жорий йилнинг 1 октябридан ўқув жараёнларини анъанавий шаклда бошлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин», дейилади Махсус комиссия қарорида.