Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тикув машинкасини ҳам қизи саломатлиги учун сотган она ёрдамга муҳтож

Пахтачи туманининг Тўғалой маҳалласида яшовчи она Маҳбуба Рустамова тўнғич қизи – Кумуш Бекпўлатованинг аҳволидан хавотирда. Гап шундаки, Кумуш туғма юрак пороги билан туғилган. Тезкор операция ишлари амалга оширилмаса, унинг аҳволи оғирлашиши мумкин.

Маҳбуба Рустамованинг оиласида икки нафар қиз вояга етмоқда. Турмуш ўртоғи мардикорлик қилиб рўзғорини тебратса, Маҳбуба тирикчилиги учун ишлатиб турган тикув машинкасини қизини даволатиш учун сотишига тўғри келди. Айни пайтда оила Кумушойнинг операцияси учун 30 миллион сўмга жуда муҳтож. Бу маблағ фақат юракка қўйиладиган асбоб учун зарур, операциянинг ўзи эса бепул амалга оширилади.

Саховатли юртдошларимиз Наврўз - саховат, оқибат байрами кунларида бу оиладан ҳимматини аямаса, қизалоқнинг ўз вақтида даволаниб, бир оиланинг дардсиз, ғуссасиз яшашига хизмат қилган бўларди.

Шу эзгу мақсадда банкдан Кумушойнинг онаси Маҳбуба Рустамова номига пластик карточка очилди.

🔖 Унинг рақами - 8600 0423 1077 6140.
Имкониятингизга қараб, ҳимматингизни аяманг!