Токиода COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларга роботлар хизмат кўрсатишни бошлади
- 15.05.2020 19:30
- 85
- COVID-19
Бу ҳақда Токионинг лойиҳалар аудити бўлими бошлиғи Масатака Цудзи РИА Новостига сўзлаб берди.
Цудзининг сўзларига кўра, айни вақтда коронавирус инфекциясининг енгил тури билан касалланган беморларни алоҳида жойлаштириш учун Токио ҳукумати меҳмонхоналарни ижарага олган ва айни вақтда умумий 2865 хонадан иборат меҳмонхоналар фонди ташкил этилган. Меҳмонхона харажатлари тўлиқ маъмурият томонидан тўланади.
Масатака Цудзи шундай меҳмонхоналарнинг иккитасига ходимлар хавфсизлигини таъминлаш ва беморлар руҳиятини кўтариш мақсадида роботлар хизмати жалб этилганлигини таъкидлади.
“Роботлардан бири беморларни кутиб олади, улар билан мулоқот қилади ва қаерга боришини тушунтиради. Иккинчиси, сунъий идрокка эга. У ўзи мустақил хоналарни йиғиштиради, чиқиндиларни чиқаради ва дезинфекция ишларини амалга оширади”, деди Цудзи.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жаҳонгир Булбулўғли (Владимир Соловёв) синдроми
- 1 соат аввал
- Сиёсат
Нафрат тили ёки ўйин ортидаги баҳслар, ҳақоратлар
- 1 соат аввал
- Спорт
Она-юрт қалқони, тинчлигимиз посбони
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Мигрантларсиз Москва қорга кўмилди
- Бугун, 15:22
- Хориж
Нега директорлик ўринлари бўш?
- Бугун, 15:17
- Таълим