Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди

“Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилади.

Қуйидагилар филиалнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

- қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежайдиган илғор технологияларни қўллаш, “Ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;

- ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида соҳага оид инновацион ва замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ҳамда ресурс тежайдиган илғор технологиялар бўйича билмиларни акс эттириш;

- ўқув ва бошқарув жараёнини ташкил ва назорат қилишда ахборот тизимларини жорий қилиш, талабаларнинг мустақил таълим олиши учун масофавий ўқитиш шаклини татбиқ этиш орқали қулай шарт-шароитлар яратиш;

- кредит -модуль тизимини ўқув жараёнига жорий этиш борасида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини меъёрлаштириш, шунингдек, педагог ходимлар томонидан ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари, “устоз-шогирд” тизими бўйича ишларнинг бажарилишини рағбатлантириб бориш ва бошқалар.

Шунингдек, филиалда Беларусь Республикасининг Гродно давлат аграр университети билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма таълим дастурлари (double degree) амалга оширилади.

Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон”да хабар берилди.