Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентда ҳам кучли қор ёғиши кўплаб дарахтларнинг синишига, электр тармоқларида узилишлар ва газ қувурларининг шикастланишига сабаб бўлди (фото)

8 апрелдан 9 апрель кунига ўтар кечаси Тошкентда ҳам кучли қор ёғиши оқибатида кўплаб дарахтларнинг синишига, электр тармоқларида узилишлар ва газ қувурларининг шикастланишига сабаб бўлди.

Жами 44 та электр тармоқларида узилиш кузатилди, 31 та ҳолат эрталаб соат 10:00 га қадар бартараф этилиб, ҳозирда 13 та электр тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 20 та газ тармоқларининг узилиши кузатилиб, 7 та ҳолат эрталаб соат 10:00 га қадар бартараф этилди. Ҳозирда 13 та манзилларда газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Аварияларни тезкорлик билан бартараф этишга барча коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг тегишли куч ва воситалари  жалб қилинган.