Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентда машина ўғирлаганлар қидирилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда "Мазда-3" автомашинасини ўғирлаганларни қидирмоқда.

Маълум бўлишича, жорий йил 3 августдан 4 августга ўтар кечаси 102 рақамига «Мазда-3» русумли оқ рангли автомобиль (тугмали ўт-олдиргичли) ўғирланганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган. Ҳайдовчи 26 ёшли У.Д. машинасини Юнусобод туманининг 11-кварталида 34-сон турар-жой биноси ёнида қолдирган. Машина шаҳарнинг бошқа четида топилиб, эгасига қайтариб берилган.

Автомобиль ўғирланган ҳудудда ўрнатилган кузатув камералари ўғирликка алоқадорлиги бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг юзларини видеога тушириб олган. Шахсларни юзларидан таниганлар 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 99-889-78-58 рақамлари орқали хабар беришларини сураймиз, дея мурожаат қилган ИИББ.