Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тўйда пулдан “гулчамбар” таққан аёл асли қаерлик? (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги тўйларнинг бирида тўй соҳибасига пулдан кўйлак кийдиришгани ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолатни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Зебинисо Раҳмонова ўрганди ва унга изоҳ берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Жавоҳир” ресторанида ўтказилган мазкур тўй эгалари Жомбой туманидан бўлиб, улар лўли миллатига мансуб ва айни пайтда, Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.

Тўй эгаларининг эса бундай ҳолатга жавоби қуйидагича: “Бу йиллар давом этиб келаётган анъанамиз. У бизнинг миллат учун одат, орзу-ҳавас. Қолаверса, қариндош-уруғлар тўй соҳибасига шу тартибда тўёна қилишади. Бироқ ижтимоий тармоқларда айтилганидек, пулдан кўйлак тикилмаган.” 

Мазкур ҳолатга йўл қўйган, миллий валютамизга ҳурматсизлик муносабатида бўлган тўй эгаларига тушунтиришлар берилди ва бу каби эски одатлардан воз кечишга чақирилди.