Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Трамп АҚШдаги оммавий ўққа тутишлар руҳий хасталиклар оқибати деб ҳисобламоқда

АҚШда оммавий ўққа тутиш ҳолатлари руҳий хасталик муаммоси билан боғлиқ. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп эълон қилди, деб ёзади РИА Новости WHIOга таяниб.   

Оқ уй раҳбари ўққа тутганларни “жудаям жиддий руҳий касал” – дея эътироф этди. У оммавий ўққа тутиш ҳолатлари йиллар ўтган сари ўз ечимини топмаётганини ва буни тўхтатиш зарур эканлигини  қўшимча қилди.  

АҚШда ўтган 24 соат ичида учта шундай ҳолат қайд этилди. Дастлаб, Техас штатининг Эль-Пасо шаҳарчасидаги Walmart савдо марказига уюштирилган ҳужум натижасида 20 нафар одам қурбон бўлди, 26 киши жароҳат олди.

Одамларни ўққа тутган йигит қўлга олинган: у 21 ёшли оқ танли америкалик Патрик Крузиос бўлиб чиқди. Ҳужум уюштиргунга қадар у март ойида Янги Зеландиядаги мачитда содир этилган террорни қўллаши ҳақида ва муҳожирлар туфайли АҚШ маъданияти ва молияси азият чекаётганини баён этиб, Twitterда манифест  эълон қилган.   

Ундан кейин Дейтонеда (Огайо штати) отишма содир бўлди, 9 нафар одам ҳалок бўлди, ҳужум уюштирган ҳам шу қаторда, 26 киши жароҳатланди. Ҳужум уюштирган 24 ёшли Коннор Беттса эди. Ҳалок бўлганлар орасида унинг опаси ҳам бўлган.

Учинчи ҳолат Чикагода болалар майдончасида содир бўлган, оқибатда етти нафар одам жароҳат олган. Қора Chevrolet Camaro автомобилида ҳаракатланган жиноятчини қўлга олинганлиги ҳақида ҳеч қанақа хабар берилмади.