Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркия Сурия билан чегарада “тинчлик йўлаги” ташкил қилиш ниятида

РИА Новости хабарига кўра, Туркия ҳукумати Туркия – Сурия чегараси бўйлаб “тинчлик йўлаги” ташкил қилиш ниятида. 

Туркия Сурия чегараси ҳудудини террорчилардан тозалаш йўли орқали хавфсиз ҳудуд ташкил қилиш мақсадида. Душанба куни Туркия Мудофаа Вазирлиги раҳбари Хулуси Акар Пентагон раҳбари Марк Эспар билан телефон орқали сўзлашди. Суҳбат чоғида Сурияда хавфсизлик ҳудуди масаласи муҳокама қилинди.

Олдинроқ АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Джеймс Джеффри Суриянинг шимолий шарқида Америка ҳарбийлари ва Курд тузилмалари қуриқлайдиган хавфсиз ҳудуд ташкил қилиш масаласи бўйича АҚШ Туркия билан музокара олиб бораётганини таъкидлаган эди. Ҳарбий ҳаракатлар Сурияда 2011 йилдан бери давом этмоқда. 2017 йил май ойида Остонадаги музокаралар чоғида Россия, Эрон ва Туркия вакиллари томонидан тўртта ҳудуд ташкил қилинган эди. 2018 йили улардан учтасининг ҳудуди Дамашқ назоратига ўтганди. Идлиб вилоятида жойлашган тўртинчи ҳудуднинг кўп қисмини террорчилар эгаллаб олган.