Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

УЕФА Миллатлар Лигасининг 2020/2021 йилги мавсум гуруҳ босқич ўйинлари бошланди

Кўҳна қитъа терма жамоалари учун ўртоқлик учрашувлари ўрнини эгаллаган ҳамда жамоаларга ўз даражаси бўйича тенг бўлган рақиб билан ўйнаш имконини берувчи мазкур мусобақа иккинчи бор ўтказилмоқда.

Мусобақа 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи билан узвий боғлиқ бўлиб, терма жамоаларга финал босқичига чиқиш учун қўшимча имконият тақдим қилади.

Турнирда Европанинг 55 жамоаси иштирок этмоқда. УЕФА Миллатлар Лигаси илк мавсумидан кейин 2020/2021 йилги мусобақани янги форматда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Унга кўра, эндиликда «А», «Б» ҳамда «C» лигаларида 16 тадан жамоа қатнашса, «Д» лигасида 7 та жамоа ўзаро баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси ҳисобланади.
УЕФА миллатлар лигасининг дастлабки кунда ўтказилган ўйинларида қайд этилган натижалар билан таништириб ўтамиз:

"А" лига
Украина - Швейцария 2:1
Германия - Испания 1:1

"В" лига
Россия - Сербия 3:1
Болгария - Ирландия 1:1
Туркия - Венгрия 0:1
Финляндия - Уэльс 0:1

"С" лига
Молдова - Косово 1:1
Словения - Греция 0:0

"D" лига
Латвия - Андорра 0:0
Фарер ороллари - Мальта 3:2

Дилшод ЎТАМУРОДОВ.