Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда 28 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Ургут туманида 3-7 ёшгача бўлган болалар 45 800 нафарни ташкил этади. Туманда 123 та мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга 8800 нафардан ортиқ бола қамраб олинган.

- Бугун туманимизда оилавий боғча очиш истагини билдираётган тадбиркорлар талайгина, - дейди Ургут тумани мактабгача таълим бўлими мудири Ҳилола Бобоева. – Йил бошида туманимизда 86 та оилавий боғча очиш режалаштирилган бўлса, бугун улар сони 78 тани ташкил этмоқда. Йил якунигача 100 тага етказиш режалаштирилган. Айни кунларда 28 та оилавий боғча иш фаолиятини бошлади. Аксарияти туманимизнинг энг чекка ҳудудларида жойлашган ушбу боғчаларга 700 нафар бола қамраб олинди.