Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда гиёҳвандлик моддасини сотаётганлар қўлга олинди

2019 йил 29 июль куни Самарқанд вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан тадбир ўзтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Тадбир давомида Ургут тумани Мирзабоғлон қишлоғида яшовчилар 29 ёшли А.Н. ва 25 ёшли Д.Н.лар “Жартепа” МФЙ ҳудудида 1 кг. 445,85 гр. “опий” гиёҳвандлик моддасини 20000 АҚШ долларига сотаётганларида ушланганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.