Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутдаги савдо дўконидан 24 миллион сўм ўғирлаганлар ушланди

Жорий йил 13 февралдан 14 февралга ўтар кечаси Ургут тумани Алгар маҳалласида жойлашган савдо дўкони деразасини синдириб ичкарига кирган номаълум шахслар дўкон ичида бўлган сейф қулфини бузиб, 24 миллион сўм пул ва 9 турдаги, умумий нархи 2 миллион 900 минг сўмлик “Samsung Galaxy” уяли алоқа телефон аппаратларини ўғирлаб кетган, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Дўкон эгаси 14 февраль куни Ургут тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилади ва ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилади.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи, 1998 йилда туғилган А.Э. ва Н.М. содир қилганлиги аниқланиб, улар ашёвий далиллар билан ушланган.