Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутнинг 3 та қишлоғида ичимлик суви муаммоси ҳал этилди

Ургут туманидаги Сариқтепа, Мулла, Алгар қишлоқлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув иншоотлари қурилиб фойдаланишга топширилди.

Сариқтепа қишлоғида барпо этилган сув иншоотига 420 миллион сўм сарфланиб, 73 та хонадонга ичимлик суви етказилди. Шунингдек, Мулла қишлоғидаги сув иншооти қурилиши учун 864 миллион сўм сарфланиб, 108 та хонадон, Алгар қишлоғидаги сув иншооти учун эса 720 миллион сўм харажат қилиниб, 135 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.