Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

UzAuto Motors автомобиль ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатади

UzAuto Motors заводи автомобиль профилактика ишлари муносабати билан ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Олдиндан тасдиқланган режага кўра, 26 августдан компания заводларида йиллик режали профилактика ишлари бошланади.

Бунинг доирасида профилактик кўрик, асосий ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилади.

Компания тайёр маҳсулотларни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилишини ҳам таъкидлади.

Режали профилактика ишлари олдин шартнома қилинган автомобилларни етказиб бериш графигига таъсир ўтказмайди.

Автомобиллар ишлаб чиқариш ишлари 23 сентябрдан қайта бошланади.