Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Uzbekistan Airways Хитойга мунтазам рейсларни 4 февралдан тўхтатади

4 февралдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус тарқалиши сабабли Хитойга (Пекин ва Урумчи) қатновчи мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Президент фармойиши билан республика махсус комиссияси тузилди. Комиссия Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Хитойдан қайтариш ва мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, 2019-nCoV коронавирусининг тарқалиши декабрь ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида юз берган. Кейинчалик юқтириш ҳолатлари Хитойнинг бошқа шаҳарларида, шунингдек, Жанубий Корея, Таиланд, АҚШ, Канада, Франция, Австралия ва бошқа давлатларда қайд этилган.