Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят судлари раислари Ургутда сайёр қабул ўтказди

Туман Халқ қабулхонасида вилоят суд раисларининг фуқаролар билан учрашуви, сайёр қабули ва сайёр суд мажлислари ташкил қилинди.

Сайёр қабул жараёнида 18 нафар фуқаролар суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат қилишди.

7 та жиноят ишлари бўйича келиб тушган мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича қилинган 3 та, иқтисодий ишлар бўйича 2 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Маъмурий иш бўйича судларга билдирилган 6 та мурожаатлар ҳам қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинди.

Вилоят судлари томонидан ташкил этилган сайёр судларда 5 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди. Шунингдек, 2 нафар шахсларнинг судланганлик ҳолати тугатилиб, маъмурий ишлар юзасидан 4 нафар шахсга нисбатан ишлар тугатилди.

Санкция доирасида кўрсатилган жазодан ҳам 2 нафар шахсга нисбатан енгил жарима жазолари тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди.