Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой аквапаркидаги сунъий тўлқин натижасида 44 киши жароҳат олди

Яньбянь-Корея автоном вилояти Лунцзин шаҳридаги аквапарк  бассейнидаги сунъий тўлқин берилиши натижасида 44 киши жароҳат олди.

Маҳаллий ҳокимият берган маълумотга кўра, дам олиш масканидаги сув ҳавзасида сунъий тўлқин берилиши билан, сув босими остида чўмилаётганлар бир-бирига ва ҳовуз деворларига урилган, дея хабар берди РИА Новости.

Ҳодиса натижасида икки кишининг қовурғаси ёрилган, бир кишини оёғининг пастки қисми синган ва икки кишининг танаси кучли зарбдан кўкариб кетган. Булар ҳозирда шифохонада, қолган 39 киши енгил тан жароҳатларини олишган, уларга тез ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Дастлабки тергов суриштирувлари шуни кўрсатдики, ҳодисанинг сабаби, тўлқин генераторига жуда кўп сув босими етказиб берилган.