Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой қишлоқ хўжалиги мутасаддилари Самарқандда бўлди

Хитой Халқ Республикасининг қишлоқ хўжалиги ва Бутун Хитой халқ вакиллари кенгаши иши Қўмитаси раисининг ўринбосари Ли Чуньшэн бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.

Меҳмонлар ташриф давомида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишиш билан бирга Самарқанд туманидаги “Агромир” корхонасида бўлди. Делегация аъзолари корхонада мева шарбатлари ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Бу ерда улар мева шарбатларини сақлаш, қадоқлаш билан боғлиқ амалиётлардаги тартиб-қоидалар, шунингдек, давлат томонидан қайта ишлаш корхоналарига берилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот олишди.

Алишер ИСРОИЛОВ.