Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойда болаларни заҳарлаган боғча тарбиячиси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Бу ҳақда Baijiahao портали хабар берди. 

Тақдим этилган маълумотга кўра, ҳукм Хэнань првинциясининг Цзяоцзо шаҳар халқ суди томонидан чиқарилган. Судланувчи Ван Юнь “Мэнмэн” номли болалар боғчасида ишлаган. Тергов суриштирув давомида Ван Юнь Сунь фамилияли бошқа бир тарбиячи билан жанжаллашиб қолгани, шундан сўнг у ҳамкасбини тузоққа туширишга қарор қилгани аниқланди.

2019 йилнинг март ойида Ван ҳамкасбининг гуруҳидаги болалар овқатига нитрит натрия аралаштириб қўйган. Оқибатда 25 киши касалхонага ётқизилган, 21 нафар бола оғир заҳарланган ва бир нафар бола вафот этган. Суд аёл қилмишини жирканч қилмиш оқибатини фожиа деб атади ва уни ўлим жазосига ҳукм қилди.

Бундан ташқари, тергов харакати ушбу ҳолат Ван томонидан амалга оширилган заҳарлашнинг биринчиси эмаслигини аниқлади. У 2017 йилда ўз турмуш ўртоғи Фэнни худди шу йўл билан заҳарлашга ҳаракат қилган.