Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойлик талабалар Самарқандда тенгдошлари билан баҳслашди

Самарқанд шаҳрига Хитой Халқ Республикасидан 50 нафар талаба ташриф буюрди.

Улар дастлаб шаҳарнинг туризм салоҳияти, имкониятлари, шунингдек, таълим соҳасидаги янгиликлар ва  эришилган ютуқларга қизиқиш билдирди. Самарқандлик тенгдошлари билан ўзаро фикр алмашди, илм олиш борасида баҳслашди.

– Бу ерга келишимиздан олдин юртингизнинг таълим тизимини ўрганиб чиқдик, – дейди “Президент Х” лойиҳаси ташкилотчиси Хи Лин. – Масалан, олий таълим муассасаларида тил ўргатиш методикаси. Фикримизча, юртингизда ўқитувчилар томонидан талабаларга маълумот етказиш усули бироз эскирган. Информацион технологияларни таълим жараёнида кенгроқ тарғиб қилиш зарур. Бизнинг лойиҳа профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва Хитой методикасини тарғиб этишга қаратилган. Бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд. Қолаверса, лойиҳа қисқа тадқиқот амалиётини қўллаб-қувватлаб, тажриба алмашиш орқали хитойлик ҳамкасблар билан алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

Хитойлик ёшлар Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, “JV MAN AUTO-UZBEKISTAN”, “Sam Anteр Gilam” қўшма корхоналарининг фаолияти билан ҳам танишишди. Уларга қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар, Самарқанд гиламининг сифати, жаҳон бозоридаги ўрни хусусида кенг маълумотлар берилди.

Баҳриддин Хонкелдиев.