Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яна бир санъаткор карантин қоидаларига риоя қилмай тўй ўтказгани учун жаримага тортилди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида амалдаги санитария-эпидемиология талабларини бузган ҳолда ўтказилган тўйда меҳмонлар сони 50 дан ошган. Коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ юқори хавф шароитида бундай ишларга йўл қўйиб бўлмайди.

Тошкент ИИББ хабарига кўра, СЭХ ишчилари томонидан мазкур факт асосида тадбирни ташкиллаштирган 32 ёшли Воҳиджон И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига кўра, жаримага тортилди. Унга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Аҳмаджон Т. тўйини Шайхонтоҳур туманидаги уйида ташкиллаштирган ва тўйга 40 нафардан ошиқ меҳмонлар келишгани ҳақида хабар берган эдик.