Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Японлар 2024 йилда Фобосдан тупроқ намунаси олиб келади

Марс ва унинг йўлдошларига Ер аппаратлари кўп маротаба етиб борган. Аммо японлар биринчи марта Марсга бориш ва қайтиб келишга қарор қилдилар.

Бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Негаки, Япония космосни ўзлаштириш бўйича Россия, АҚШ, Хитойдан кейин тўртинчи ўринда турибди. Тўғри, бу борада Ҳиндистонни ҳам эсдан чиқармаслик керак.

Бироқ япон космик агентлиги JAXA сайёралараро, лойиҳалар соҳасида чинакам ўзиб кетишга жиддий қарор қилган.

Улардан бири - Марснинг иккинчи йўлдошидан бири Фобосга бориб қайтиш. Биринчи миссия 2024 йилга режалаштирилмоқда. Илмий миссиянинг Фобосда бўлиши уч йилдан кўпроққа мўлжалланмоқда. Фобосга етиб борган аппарат унинг тупроғидан намуна олишда 11 та асбобдан фойдаланади: 2 метр чуқурликдан ковлаб олинган 10 грамм тупроқ намунаси Ерга етказиб келинади.

Танбаллар учун кроссовка

Боғични боғлашга эриняпсизми? Ёки қорнингиз халақит беряптими? «NIKE» компанияси сиз учун автобоғичли кроссовка ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Уни NBAнинг «Мемфис Гриззлис» баскетбол жамоаси ўйинчиси Жа Морант ўзида синаб кўрди. Нархи 400 доллар бўлган кроссовка, фақат баскетболчилар учун эмас, ундан ҳамма фойдаланиши мумкин. Хўш, боғич қандай қилиб автоматик боғланади? Жуда оддий. Кроссовкадаги тугмачани босасиз, вассалом. Ёки қўлингизда пойабзалга қўшиб сотилган пульт тугмачасини босасиз.

«Мир новостей» (2020 й. 12-сон) газетасидан Т.Мурод таржимаси.