Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яқин қариндошларга транспорт воситаларига ишончнома беришда қанча давлат божи ундирилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди.

Қарор билан давлат божи миқдорларини ҳисоблаш тизими янада соддалаштирилиб, аҳоли учун бир қанча енгилликлар яратилди.

Жумладан:

автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга (хотинига (эрига), хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига)  берганлик учун энг кам иш ҳақининг 50% миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Эслатма: Автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни бегона шахсларга берганлик учун эса энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.