Йўл қурмоқ – савоб, йўл юрмоқ - роҳат

Тойлоқ туманида таъмирталаб, ёки умуман асфальт ётқизилмаган ички йўллар талайгина. Уларни таъмирлаш эса вақт ва маблағ талаб этади. Мана шундай йўллар ҳар йили туман ҳокимлиги томонидан давлат ва маҳаллий дастурларга киритилиб, ижроси таъминланмоқда.
- Ўзбекистон маҳалласининг 1,6 километрлик ички йўлини таъмирлаш жорий йилги дастурга кирилган эди, - дейди туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг бош мутахассиси Хуршид Тўхтаев. –Мазкур йўлга асфальт ётқизиш ишлари туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бажарилмоқда.
Айни пайтга қадар белгиланган 1,6 километр йўлнинг 1,2 километри таъмирланди. Шунингдек, тумандаги халқаро аҳамиятдаги А-377 “Самарқанд-Айний” автомобиль йўлининг 18-27 километр қисмида жорий таъмирлаш ишлари ва 4р-50 “Тойлоқ-Ургут” автомобил йўлида пиёдалар ўтиш йўлакларида чизиқ чизиш ишлари давом эттирилмоқда.
Тойлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.