Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Юртдошларимиз Маккаи мукаррамани зиёрат қилишмоқда

Самарқандлик 244 нафар Умра зиёратини адо этаётган юртдошларимиз бугун Маккаи мукаррама шаҳридаги Арафот, Мино, Муздалифа, Жамарот водийлари ҳамда Савр, Нур тоғларини, Ҳиро ғорини зиёрат қилишмоқда.

Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара тупроқларининг ҳар қаричига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларнинг қадамлари теккан. Бу шаҳарларнинг кўп ўринларида илоҳий ваҳий нозил бўлган. Шу сабабли зиёратчилар бу жойларни тавоф қилиб, иложи борича кўпроқ дуо ва зикрлар қилишга ҳаркат қилмоқда.

Аллоҳ таоло зиёратчилармизнинг ажру мукофотларини зиёда қилсин!

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати.