Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 4 апрель, №41) сонида ўқинг

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти инсоният тарихининг тош асридан ўрта асрларгача бўлган даврда Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудида ривожланган қадимий цивилизацияларнинг, илк шаҳарлар ва давлатларнинг моддий ва маънавий маданиятини тадқиқ этиш, даврлаштириш ва ўтмишини тиклаш каби фундаментал илмий масалалар устида фаолият юритади. Аммо жорий йилда ташкил этилганлигига 50 йил тўладиган, Ўзбекистон тарихи ва археологияси ривожида улкан хизмат қилган Фанлар академияси Археология институти марказнинг юридик мақомга ҳам эга бўлмаган филиали даражасига туширилишини қандай тушуниш мумкин?

*

Республикамизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин пайтида олий таълим муассасалари талабалари учун онлайн дарслар бошланди. Хўш, Самарқанддаги таълим муассасаларида онлайн тарзда дарсларни масофадан туриб ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар мавжудми? Видео ва электрон дарсликлар, маъруза ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш учун материаллар, тест назорати, бошқа топшириқларни тизимли равишда жойлаштиришда муаммолар бўлмаяптими? Талабаларнинг ўзлаштириши, улар томонидан тест саволларига жавоб бериш, расм ва амалий жараён кўринишидаги топшириқларни бажариш қай тартибда баҳолаб бориляпти?

*

«Қўшнимнинг келини болалар боғчасида ишлайди. Яқинда ҳеч қаерда ишламайдиган эри бир гап топиб келибди. Эмишки, агар уч-тўртта боласи бор эр-хотинлар суд орқали ажралишса, давлат аёлга болалари учун имтиёзли уйлардан бериши мумкин экан. Эри бир баҳона топиб ажралиш ва имтиёзли уй учун ариза беришга ундаётган экан уни». Автобусда кетаётган аёллардан бири айтган бу гапни эшитиб, ҳайрон бўлдим. Наҳотки, нопок эр оиласини бузишни таклиф қилаётган бўлса? Бу нима дегани? Битта уй муқаддас оиладан ҳам азиз бўлдими? Болалари-чи? Ота-онасининг бу қинғирликларини қандай қабул қилишади? Тўрт мучаси соғлом эркакдан шунақа фикрлар чиқиши мумкинми?