Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зулфиқор Мусоқов: “Берлин-Оққўрғон” менинг шахсий бир мавзуим

Самарқанд педагогика коллежида таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” фильми ижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда фильмнинг яратилиши тарихи, суратга олиш жараёнлари, актёрлар ижроси ҳақида атрофлича маълумот берилди.

 - Фильм ғояси 2011 йилда Германияда бўлганимда пайдо бўлган, - дейди З.Мусоқов. - Ундаги воқеалар юрагимни йиллар давомида азоблаб келганлиги учун бу ишга қўл урдим. Чунки тарихнинг биз билмаган жиҳатлари кўп. Охирги ўн йил ичида кўплаб хотираларни, тарихни ўрганишга, қайта тиклашга ҳаракат қилдим. Иккинчи жаҳон уруши сабаб дадам тўққиз ёшида етим қолган. Фильмда бувимнинг ўртанча опалари Нодира холамнинг ҳам ҳаёти акс этган. Воқеалар Россия, Германия, Польша ва юртимизда суратга олинган.

Насиба ЖОНТЎРАЕВА.