Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эртага - 27 февраль куни Самарқанд шаҳрининг 16 та маҳалласида табиий газ бўлмайди

"Оқдарё" газ тақсимлаш станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2019 йил 27 февраль куни Самарқанд шаҳрининг қуйидаги маҳаллаларида соат 08:00 дан 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши маълум қилинади:

Галаосиё, Расадхона, Шаҳриобод, Сарбадорлар, Шарқ тонги, Давлатшоҳи Самарқандий, Огаҳий, Тошкент, Халифа Иброҳим, Хўжа Абду Дарун, Халқобод, Садриддин Айний, Қўшчинор, Ғафур Ғулом, Ибн Сино ҳамда Самарқанд туманига қарашли Конигил.

Шу муносабат билан, сизлардан газдан фойдаланишда эҳтиёткорликни сўраймиз.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги.