Охир замон учун захира: Ўсимликлар учун Нуҳ кемаси

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари намунаси банкини яратиш ғояси 2000 йиллар бошида пайдо бўлганди. БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши етакчи мамлакатлари, ҳар қандай табиий ўзгаришлар, ядровий охири замон келганда ҳам экиш учун ишончли захира яратилса ёмон бўлмасди, деган қарорга келди. Қирғиндан омон қолган одамлар шу йўл билан очликдан қутқарилиши мумкин.

Уруғлар сақланадиган банк-омборхона учун ҳам ўша жой – Шпицберген танланди. Сабаби – абадий музлик ва тектоник фаоллик (зилзила хавфи) ўта заиф. Лойиҳа архипелаги тегишли бўлган Норвегия маблағи билан бу иш амалга оширилди. Объект портлашга чидамли эшиклар билан жиҳозланган, тоғ бағрида қазилган туннеллардан иборат. Чуқурлиги 120 метр, денгиз сатҳидан баландлиги 130 метр. Бу ерости банкида қишлоқ хўжалиги экинларининг 4,5 миллион нави сақланиши мумкин. Ҳозирда жиҳозланган учта залдан биттасида 980 мини нав-уруғи сақланмоқда.

Уруғ муҳрланган конвертларда пластик пакетга жойланиб, темир жавонлардаги контейнерларда сақланмоқда. Ҳарорат -18 градус, намлик ва кислород бу уруғнинг унувчанлигини бир меъёрда сақлайди.

Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.

(Давоми бор).