Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

“Динамо” меҳмонда “Суғдиёна”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон суперлигасининг 23-туридан жой олган "Суғдиёна"–“Динамо” учрашуви 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

“Суғдиёна” марказий ўйингоҳида ўтказилган учрашувни тажрибали ҳакам Шерзод Қосимов бошқариб борди. Учрашувнинг 51-дақиқасида рақиб жамоа ўйинчиси Санжар Рашидов аниқ зарба билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Гол урилгандан 9 дақиқа ўтиб, Шоҳруз Норхонов иккинчи голни урган бўлса, ўйиннинг 70-дақиқасида Сардор Қулматов учинчи голни ҳам дарвозага жойлаб қўйди.

Шундай қилиб умумий ҳисобда 18 очкони қўлга киритган самарқандликлар турнир жадвалида ўн тўртинчи ўринга тушиб қолди.