Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Янги солиқ текшируви амалиётда

Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ сайёр солиқ текшируви амалиётга татбиқ қилинди.

Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятлари, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларининг бажарилишини текшириш сайёр солиқ текшируви ҳисобланади.

Сайёр солиқ текшируви чоғида ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади.

Сайёр солиқ текширувларини ўтказишда солиқ органлари профилактика тадбирларини ва хронометраж кузатувларини амалга оширишга, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари қўлланилишини текширишга ҳамда солиқ назоратининг бошқа тадбирларини ўтказишга ҳақли.

Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўн кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.

Сайёр солиқ текшируви натижаларига кўра, солиқ органлари томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилмайди.

Умид АЛИМОВ,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.