Нарпайда 16 та аҳоли пункти, Ургутда 13 та маҳалла номсиз ёки номи қонун талабларига мос келмайди

Бу каби ҳолатлар “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонун асосида Самарқанд вилоятидаги бир қатор географик объектларни номлаш борасида жорий йилнинг 6 ойи давомида қилинган ишлар давомида аниқланди.

Жумладан, Нарпай туманида номсиз ва номи қонун талабларига мос келмайдиган 16 та аҳоли пункти, 949 та кўча, 2 та зиёратгоҳ, 96 та қабристон, Жомбой туманида 225 та кўча, Ургут туманида 13 та янги маҳалла, Нуробод туманида 1 та янги аҳоли пункти, 99 та кўча номлари экспертизадан ўтказилиб, халқ депутатлари вилоят ҳамда туман Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланди ва давлат реестри базасига киритиш учун юборилди.

Шунингдек, номсиз ва номи қонун талабларига мос келмайдиган Самарқанд шаҳридаги 130 та кўча, Каттақўрғон шаҳрида номсиз 68 та кўча, Тойлоқ туманида 49 та кўча, 18 та қабристон, Оқдарё туманида 10 та кўча, Иштихон туманида 632 та кўча, Қўшработ туманида 33 та кўча, Ургут туманида 10 та кўча, Булунғур туманида 1 та маҳалла, 4 та аҳоли пункти, 484 та кўча, 36 та қабристон, 2 та майдон, 4 та зиёратгоҳ номлари бўйича Кадастр агентлигининг хулосалари олинди ва вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари қарорларини чиқариш учун тегишли мутасаддиларга юборилди. 

Шерали Темиров,

вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси.