Бир шахс вилоят давлат солиқ бошқармасини судга берди

Очиқ маълумотларга кўра, суд иши бугун кўриб чиқилади.

Албатта, бир қарашда одий ҳолат сифатида кўриладиган иш доим ҳам такрорланавермаслигини англаш мумкин. Зотан, жамиятда катта обрў ва таъсирга эга бошқармадан етказилган зарарни қопланишини талаб қилиш тез-тез кузатиладиган ҳолат эмас.

Суриштирувларимизга кўра, жабрланувчи бир муддат аввал солиқ идорасидан ишдан бўшатилган. Буни ўзига нисбатан ноҳақлик санаб, тегишли тартибда олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида собиқ солиқчи яна ишга тикланган. Табиийки, бекор юрган кунлари (мажбурий прогул) учун ҳақ ундириб олган.

Энди эса у ўзига маънавий зарар ҳам етказилган, деб ҳисоблаяпти. Ва уни ҳам талаб қилиб судга мурожаат қилган...