Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ҳудудда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалари, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиш тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда Германия ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг етакчи университетлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиб, “Рақамли иқтисодиёт”, “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”, “Агробизнес ва маркетинг”, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” шунингдек, вилоятда эҳтиёж юқори бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича назарий-амалий кўникмаларни эгаллаган малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.