Пахтачида томорқасида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган шахс фош қилинди
- 13.09.2019 11:49
- 181
- Жиноят ва жазо
У.Кубаев бундан аввал ҳам суднинг қора курсисига ўтирганди. Аслини олганда ўшанда унга чиқарилган ҳукм тўғри йўлни топиб олиши учун имкон эди. Аммо қилган хатосидан хулоса чиқармаслик уни яна пушаймонлик кўчасига етаклади.
Жорий йилнинг 23 июль куни Пахтачи тумани ички ишлар бўлими ходимлари “Қорадори-2019” кенг қамровли махсус профилактик тадбирини ўтказди. Тадбир давомида ушбу туманда истиқомат қилувчи Улуғбек Кубаевнинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. Махсус ходимларнинг синчковлиги Улуғбекка панд берди. Томорқасида етиштираётган бир дона каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги унинг жиноятини фош қилди. Гиёҳванд воситаси бўлган ушбу ўсимлик ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Суд унга қилмишига яраша жазо тайинлади.
Илҳом ҲАМИДОВ,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ижтимоий хизмат қачон, қандай ривожланади?
- Бугун, 10:40
- Жамият
Камикадзе қандай пайдо бўлган?
- Кеча, 18:46
- Ўқинг, қизиқ!