1 ноябрда Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида «Samarkand Half Marathon» (ярим марафон) ўтказилиши муносабати билан, ҳокимининг фармойишига асосан, соат 07:00 дан 13:00 га қадар Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
– Регистон кўчасида жойлашган нон растаси олдидан Даҳбед кўчасигача бўлган қисмида;
– Қўшҳовуз кўчасининг Чорраҳа кўчаси билан кесишмасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисмида;
– Имом Бухорий кўчасининг «Сиёб деҳқон бозори»дан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган қисмида;
– Мароқанд кўчасининг Имом Бухорий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ибн Сино кўчасигача бўлган қисмида;
– Воҳид Абдуллаев кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан туташмасидан Ҳазрати Хизр масжидигача бўлган қисмида;
– Ислом Каримов кўчасининг Ҳазрати Хизр масжидидан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган қисмида;
– Шоҳи Зинда кўчасининг “Сиёб деҳқон бозори»дан Мирзо Улуғбек расадхонасигача бўлган қисмида.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.