1 октябрдан қонунчиликда бир қатор ўзгаришлар кучга киради
✅ Давлат хизматлари жойларга чиққан ҳолда фаолият кўрсатади. Хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади. Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди;
✅ “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурига мувофиқ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субектларига Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;
✅ Иссиқхона хўжаликларига ажратилган кредитларда имтиёзли давр 5 йилга узайтирилади.