Қадимий шаҳар ва ғойиб бўлган одамлар
- 07.08.2025 18:12
- 4
- Ўқинг, қизиқ!
Қачонлардир ҳозирги АҚШ ҳудудида катта қадимий шаҳар мавжуд бўлганини камдан-кам одам билади. Кахокия деб аталган бу шаҳар Миссисипи дарёси қирғоғида, ҳозирги Сент-Луис шаҳри рўпарасида жойлашган.
Манзилгоҳ пахса девордан барпо этилган. Айрим қисмлари ҳозиргача сақланиб қолган. Собиқ шаҳар марказида баландлиги 28 метр бўлган, тўрт қаватли, узунлиги 200 метр қўрғон қад кўтариб турган. Афтидан, у баландлиги 15 метр бўлган ибодатхонанинг асоси бўлган. Какохия ибодатхонаси олдида 19 гектардан иборат улкан майдон бозор сифатида фойдаланилган. Бундан ташқари, шаҳарда яшаган ҳиндулар қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган. Экинларни суғориш учун Миссисипи дарёси ирмоқлари сувидан фойдаланганини билдирувчи излар сақланиб қолган.
Шаҳарда 40 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилган, аммо улар қаергадир сирли тарзда ғойиб бўлган.
Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қадимий шаҳар ва ғойиб бўлган одамлар
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Сиз ўқитувчимисиз?..
- Бугун, 17:42
- Мутолаа