1 январдан хорижий ишчи кучларини жалб қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди
Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларнинг бекор қилинадиган айрим турлари рўйхати:
- хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома;
- суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш;
- банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқига сертификат;
- объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертиза хулосаси;
- локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш;
- сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларни ташлаш билан боғлиқ янги корхоналарни қуриш ва ишлаб турганларини реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш;
- бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш;
- кабель телевидениеси тармоқларини лойиҳалаштириш қуриш ёки сотиб олиш, ўрнатиш, олиб кириш ва фойдаланиш туридаги рухсатнома;
- тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома;
- жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншооти паспорти.