10 ноябрь — Ўзбекистонда кўчиб юрувчи ҳайвонлар куни, бу сана юртимизда 2013 йилдан бери нишонланади
- 10.11.2023 09:55
- 101
- Ўзбекистон
Ўзбекистон “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида”ги конвенция Германиянинг Бонн шаҳрида имзоланганидан 19 йил ва кучга кирганидан 15 йил ўтиб, 1998 йил 1 сентябрда қўшилган.
Айни пайтда юртимизда 2024 йил 12–17 февраль кунлари тарихий Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Конвенция иштирокчилари конференциясининг (CMS COP14) 14-йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур нуфузли халқаро тадбир Ўзбекистонда илк бора ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда кўплаб кўчиб юрувчи ҳайвонлар, жумладан, Ўзбекистон "Қизил китоби" ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг "Қизил рўйхати"га киритилган ҳайвонлар яшайди.
Теглар:
ҳайвонлар