10 ойда 19 359 та географик объект номлари давлат реeстрига киритилди

Шунингдек, ўтган давр мобайнида географик обьектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича 46 330 та ном эксперт комиссиясига тақдим этилган.

Шундан, 22 970 та географик объект номларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан ижобий экспорт хулосалари берилган, 23 360 та ном қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқ деб топилиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссияларга қайтарилган.

Шу билан бир қаторда, ҳудудий комиссиялар томонидан ўрганилган ва ҳудудда мавжуд бўлмаган 954 та географик объект номларини давлат реестридан ўчириш, давлат реестрига киритилган 279 та географик обьектларнинг номларига тегишлича ўзгартиришлар киритиш ишлари амалга оширилган.