10 ёшда бакалавр: Дунёдаги энг ёш университет битирувчиси

Олий маълумотни болаликда ҳам олса бўлар экан.

Бунинг учун мактаб шаҳодатномасини (экстерн сифатида имтиҳон топшириш орқали) эрта олиш, дарҳол университетга кириб бир неча йилдан сўнг битирувчига айланиш лозим.

АҚШ фуқароси Майкл Кирни Кевин худди шундай йўлдан борган.

30 йил олдин университетни тугатган эркак ҳозир 40 ёшда.

Майкл 1984 йилда Гавайида туғилган.

Таълимни жуда эрта бошлаган "вундеркинд" ўрта мактабни 6 ёшида тамомлади. Сўнг Майкл Санта Роса коллежи талабаси бўлди. Геология мутахассислиги бўйича ушбу таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олганида болакай 8 ёшда эди.

Майкл 10 ёшида Жанубий Алабама университетида бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлади.

Бу ютуқ болага дунёдаги энг ёш университет битирувчиси мақомини олишга ва “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киришга имкон берди.

"Вундеркинд" бакалавр даражасида тўхтаб қолмади. 14 ёшида номзодлик диссертациясини ёқлаб, биокимё магистри даражасига эришди.

Майкл Кирни Кевин 17 ёшида коллеж ўқитувчиси бўлган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.