11 январь куни Самарқандда электр таъминоти билан боғлиқ 322 та мурожаат рўйхатга олинган

Вилоят ҳокимлигида ташкил қилинган штабдан олинган маълумотга кўра, табиий газ таъминоти бўйича 63 та, суюлтирилган газ таъминоти масаласида 18 та мурожаат бўлган.

Фуқаролар энергоресурслар билан боғлиқ масалаларда (66) 233-26-15, 233-52-19, 233-53-19, 233-51-49 телефон рақамларига кунни исталган вақтида мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳисоботга кўра, кеча қайд этилган мурожаатларнинг 20 таси кўриб чиқилмоқда. Қолганлари қисқа муддатларда ижобий ҳал этилган.

Мурожаатларнинг ҳеч бири рад этилмагани ёки тушунтириш бериш билан ёпилмагани штаб фаолияти самарали йўлга қўйилганини кўрсатяпти. Фақат унинг ижроси мурожаатчилар муаммосини ҳал этаётган, айни совуқ кунларда электр билан таъминлашни сифатли амалга ошираётгани бўлса яхши.