16 август куни Ўзбекистонга 40 нафар россиялик шифокорлар келади

Яқинда Россия соғлиқни сақлаш вазири М.Мурашко бир гуруҳ россиялик шифокорлар коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келишини маълум қилган эди.

- Икки кундан сўнг юртимизга россиялик 40 нафар мутахассис коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келишлари кутилмоқда, - деди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКА ҳузурида бўлиб ўтган брифингда. - Бир ой давомида улар ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб, амалий-услубий ёрдам беришади. Гуруҳ таркибидаги анестезиолог, реаниматолог, юқумли касалликлар бўйича мутахассис, эпидемиолог, терапевт ва кардиологларнинг барчаси COVID-19’га чалинган беморларни даволаш бўйича тажрибага эга.

Россиялик мутахассислар яқиндагина Қозоғистонда бўлиб, у ерда ҳам коронавирусга чалинган беморларни даволаш ишларида иштирок этишган.