18 ёшли ҳиндистонлик шахматчи Доммаражу Гукеш жаҳон чемпиони бўлди

Сингапурда шахмат тожи учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш қора доналарда амалдаги чемпион Дин Лиженни мағлубиятга учратди.

Ўтган йили жаҳон чемпионлигига эришган хитойлик Дин Лиженни 7,5 : 6,5 ҳисобида мағлубиятга учратган 18 ёшли Доммаражу Гукеш 18-жаҳон чемпионига айланди.

Ушбу ёшда шахмат тожига эга чиқан Гукеш 1985 йили 22 ёшида чемпион бўлган Гарри Каспаровнинг рекордини янгилашга эришди.

У Ҳиндистон тарихида Вишванатан Ананддан кейин шахмат бўйича иккинчи жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди.

Жаҳон чемпионлиги учун ўтган мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этганди. Ҳар икки шахматчи ҳар бир партиядаги ютуқ учун 200 минг АҚШ долларини қўлга киритди.