Эртага Самарқандда 855 минг АҚШ доллари мукофот пулига эга нуфузли турнир бошланади
- 02.09.2025 09:42
- 59
- Спорт

3-15 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Grand Swiss 2025” халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли мусобақа швейцарча тизимда 11 тур давомида ўтказилади. Унда жаҳон шахмат рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келаётган кучли гроссмейстерлар, шунингдек, FIDE президенти тавсияси билан таклиф этилган шахматчилар ва халқаро мусобақалар ғолиблари қатнашади.
Мазкур мусобақанинг асосий мақсади — дунё рейтингининг ТОП-100 талигига кирган кучли шахматчилар орасидан тўрт нафар талабгорни (2 эркак ва 2 аёл шахматчи) жаҳон шахмат тожига бўладиган “Талабгорлар турнири”га саралаб олишдан иборат.
Мусобақада 160 нафарга яқин етакчи шахматчи иштирок этиши кутилмоқда.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Теглар:
Шахмат