2 гектар ер учун 16 минг доллардан кўпроқ пул талаб қилган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимининг маълум қилишича, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Н.С.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳудудидан мебель ишлаб чиқариш ва иссиқхона қуриш учун 2 гектар ер беришга кўмаклашиш эвазига 16 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.