«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 8 октябрь, №126) сонида ўқинг

Кўчага чиқамиз, катта-кичик бинолар олдидаги ёзувларнинг аксарияти хорижий тилларда ёзилган. Бирор бир юмуш, хизмат билан давлат идоралари, хизмат кўрсатиш корхоналарига кирамиз ва бу жойларда ҳам айрим маълумотлар бошқа тилларда эканлигини кўрамиз. Лекин ҳеч биримиз нега бу ёзувлар давлат тилида эмас, деб сўрамаймиз...

***

28 йилдан буён ўзбек тилида сўзлашувчи аҳоли жаҳон миқёсида тақрибан 50 фоизга кўпайиб, қарийб 40 миллион кишига яқинлашди. Бу ўзбек тили ҳам дунёнинг йирик тилларидан бирига айланди, деганидир. Аммо тилимизга муносабатимиз унинг буюк мавқеига лойиқ эмас.

***

Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов бошчилигида таълим соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда мактаблардаги шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳнинг Самарқанддаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганишдаги натижаларида қандай муаммолар юзага чиқди?

***

«Қарзи борнинг хотиржамлиги бўлмайди», деган гап бор халқимизда. Аммо кўпчиликнинг коммунал тўловлардан қарзи кам эмас, аммо хотиржам юрганлар анча. Нима, коммунал тўловлардан қарз бўлган киши қарздор дейилмайдими?