2020 йил Самарқанд шаҳрида 60 та кўп қаватли уй-жой қурилади

Самарқанд шаҳрида ҳар йили аҳолининг эҳтиёжига қараб, уй-жойлар қурилмоқда. Жумладан, жорий йилда ҳам Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида 13 та 7 қаватли, 546 хонадонли ҳамда 18 та 12-16 қаватли, 1200 хонадонли уй-жойлар қуриб битказилади ва фойдаланишга топширилади.

2020 йилда эса яна 13 та 7 қаватли ҳамда 47 та 12-16 қаватли уй-жойлар қурилиши ва 4856 та хонадонни уй билан таъминлаш режалаштирилган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.